Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 0-0 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 0-0 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 1-0 Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

УЕФА фаластинликларни камситгани учун Исроил клубини жаримага тортди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Исроилнинг “Маккаби Тель-Авив” клубини мухлислар томонидан йўл қўйилган ирқчилик ва камситувчи ҳаракатлар сабаб жазолади. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Унга кўра, воқеа Европа Лигаси доирасидаги “Штутгарт” ҳамда “Маккаби Тель-Авив” жамоалари ўртасидаги беллашув вақтида содир бўлган. Учрашув 11 декабрь куни бўлиб ўтган ва унда немис клуби 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйиндан кейин айрим исроиллик мухлислари томонидан ҳақоратомуз ва миллатлараро низоларни келтириб чиқарувчи шиорлар айтилгани қайд этилган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, бир қанча мухлислар фаластинликлар ва араб миллатига қарши ҳақоратли иборалар ишлатган. Шунингдек, баъзи мухлислар Германия ҳамда Европанинг кўплаб давлатларида тақиқланган нацистик ишоралар қилгани ҳам айтилган. Қолаверса, Германия полицияси ўйин пайтида пиротехника ишлатган олти нафар исроиллик мухлисни қўлга олган.

УЕФА мазкур хатти-ҳаракатларни интизомий регламентнинг 16-моддасига мувофиқ “ирқчилик ва камситиш” сифатида баҳолади ва клубни 20 минг евро жаримага тортди. Шунингдек, ташкилот “Маккаби Тель-Авив”нинг навбатдаги сафар ўйинида исроиллик мухлисларга чипта сотилмаслиги бўйича қарор қабул қилди. Ҳозирча Исроил клуби мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмади.

Маълумот учун, “Маккаби Тель-Авив” клуби Европа Лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан кейин 1 очко тўплаган ҳолда охирги ўринлардан бирини эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:19, 20.12.2025.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик