Мадриднинг "Реал" клуби устози Хаби Алонсо жамоадаги муаммолар фонида ўз кайфияти ҳақида гапирди.
"Охирги ойларда кайфиятим ўзгарганми? Йўқ, менинг кайфиятим ўзгармайди, бу ҳақда аввал ҳам айтган эдим. Мен ўйинни тушунаман, муаммоларни таҳлил қиламан. Конструктив танқид қиляпман, аммо вазиятни нимадан бошлаганимиз ва январда бизни нима кутаётгани контекстида кўриб чиқяпман," - деди Алонсо "Севилья" устидан қозонилган ғалабадан (2:0) кейинги матбуот анжуманида.
"Реал" Ла Лига 18-туридан кейин турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.













