"Тоттенхэм"нинг 19 ёшли швециялик ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалль "Ливерпуль"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манбага ишонадиган бўлсак, Бергвалль "Ливерпуль"нинг январь ойидаги устувор трансфер мақсади ҳисобланади. Таъкидланишича, мерсисайдликлар аллақачон "шпорлар"га 59 миллион евролик таклиф билан чиққан.
Бергвалль жорий мавсум барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Шведнинг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













