Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Превью. «Насаф» барча ўйинларда «Гулистон»ни мағлуб этган

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоаси 22-миллий чемпионатимиз иккинчи давра 14-турини ўз майдонида Гулистон шаҳрининг “Гулистон” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур жамоалар Олий лига мусобақаларида бор-йўғи 5 марта тўқнаш келишган.

Жамоалар ўртасидаги учрашувлар қайдномаларига кўра, бўлиб ўтган беш учрашувда ҳам “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган ва 15 очко ишлаб олган. Тўплар нисбати ҳам 19-2, “Насаф” фойдасига.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув шу йилнинг 4 июль куни Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда “аждарлар” “Гулистон” жамоасини йирик 0:4 ҳисобида мағлуб этишган. Қуйида ана шу учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

ЎзПФЛ, 13-тур. 04.07.2013. Гулистон. 6353 томошабин.
“Гулистон” – “Насаф” 0:4 (0:0)
Голлар: Илҳом Шомуродов (57), Азамат Алланиязов (64), Зоҳид Абдуллаев (83), Эркин Бойдуллаев (90).
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Анвар Маражабов, Улуғбек Каримов, Акмалжон Кенжаев.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Бобур Ҳайдаров.
“Гулистон”: 1. Илҳом Жуманов, 2. Иброҳимжон Раҳимов, 3. Акбар Саттаев, 7. Раббимжон Ҳасанов, 9. Хуршид Юлдашев, 10. Зафаржон Каракулов (20. Алишер Эргашев, 81), 18. Бобиржон Акбаров, 23. Сарваржон Жўраев, 25. Элёр Жаҳонов (21. Миржалол Қурбонов, 75), 27. Константин Боев (19. Рустам Қодиров, 72), 28. Илёс Хайров.
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов (23. Шерзод Аъзамов, 46), 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (41. Азамат Алланиязов, 58), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (77. Суҳроб Неъматов,77) 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов.
Огоҳлантиришлар: Бойдуллаев (6), Абдуллаев (63).
Энг яхши ўйинчилар: З.Қорақулов – А.Геворкян.

Навбатдаги учрашув 4 август куни Қарши шаҳридаги Марказий стадионда бўлиб ўтади. Учрашув бошланиш вақти — 19:30.

«Насаф» (Қарши) – «Гулистон» (Гулистон)
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), Б. Баҳромов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эртага 3 август куни эски шаҳар ҳудудидаги “Насаф” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, "Гулистон" ёшлари аъзоси Дилшод Шукуров дисквалификация туфайли ушбу учрашувда майдонга тушмайди.

Баҳодир Аннаматов шогирдлари биринчи давранинг сўнгги 13-турида  ГУлистонлик тенқурларини сафарда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратишган эдилар. Голларга ёш "Насаф"чилардан Улуғбек Дадабоев ва Одил Маматовлар муаллифлик қилишган.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:50, 02.08.2013.
Ўқилди: 3010 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.