Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

Анчелоттининг ўғли «Пиза»ни бошқариши мумкин — La Gazzetta dello Sport

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Пиза» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига Давиде Анчелотти номзодини жиддий кўриб чиқмоқда. Карло Анчелоттининг ўғли клубдаги мавқеи анча беқарор бўлиб қолган Альберто Жилардинонинг ўрнини босиши мумкин бўлган асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, клуб ноанъанавий қарор изламоқда ва машҳур фамилияга эга ёш мутахассисга ишонч билдиришга тайёр. Давиде Анчелотти яқинда «Ботафого»да мустақил фаолиятидаги илк тажрибасини ўтказди: у жамоа билан Бразилия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаб, клубни Либертадорес кубоги саралаш босқичига олиб чиққан. Шундан сўнг эса у лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Давиде Анчелотти кўп йиллар давомида отасининг мураббийлар штаби таркибида ишлаб, «ПСЖ», «Реал», «Бавария», «Наполи» ва «Эвертон» клубларида фаолият юритган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:56, 24.12.2025.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.