Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

"Ал-Ҳилол" юлдузига Италиянинг икки топ-клуби қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони чемпионатида "Ал-Ҳилол" шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик ярим ҳимоячи Рубен Невеш Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Caught Offside журналистларига маълум бўлишича, ярим ҳимоячини А Сериянинг икки топ-клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Гап Туриннинг "Ювентус" ва Миланнинг "Интер" клублари ҳақида кетмоқда.

Невешнинг ўзи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирмоқчи, унга "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда.

28 ёшли португалиялик 2023 йилнинг ёзидан буён Саудия Арабистонида тўп тепиб келмоқда. Невешнинг "Ал-Ҳилол" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган ва унинг бозор нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 16:18, 24.12.2025.
Ўқилди: 1203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.