Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Фермин Лопес "Барселона"да қайси позицияда ўйнашни афзал кўришини айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиси Фермин Лопес майдондаги севимли позициясини айтди. 22 ёшли испаниялик ўзининг универсаллиги билан танилган: сўнгги икки мавсумда Ханс-Дитер Флик уни ҳужумнинг иккала қанотида, ҳужумчи остида ва ўрта чизиқда ўйнатишга муваффақ бўлди.

"Қайси позицияда менга энг қулай? Ўйнаш имкониятининг ўзидан хурсандман. Чап қанот вингери, ўнг қанот вингери, ҳужумчи, ҳужумкор ярим ҳимоячи - мен исталган жойда ўйнай оламан. Агар барибир танлаш керак бўлса, мен ўзимни ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида энг яхши ҳис қиламан - айнан ўша ерда менинг сифатларим энг яхши тарзда намоён бўлади," - дея футболчининг сўзларини келтиради Barca Universal.

Фермин Лопес жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 18 та ўйинда 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 04:54, 25.12.2025.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.