"Рома" ўтган молиявий йилни (2025 йил 30 июнь ҳолатига кўра) 53,9 миллион евро зарар билан якунлади - бу клубнинг 2018/19 йилги мавсумдан кейинги энг яхши кўрсаткичидир, деб хабар беради Calcio e Finanza.
Ўтган йили (2024 йил 30 июнь ҳолатига кўра) римликларнинг зарари 81,4 млн еврони ташкил этганди.
Жорий молиявий йилда "Рома"нинг йўқотишлари пасайишда давом этиши кутилмоқда.
Америкалик бизнесмен Дэн Фридкин даврида (2020 йил августидан) клубнинг умумий зарари 643 млн еврони ташкил этади.













