Кириш Регистрация

Расман! Драган Черан «Андижон» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум учун селекция ишларини давом эттираётган «Андижон» навбатдаги трансферни амалга оширди.

Ўзбекистон чемпионатида тўп суриб энг яхши легионерлардан бири бўлиб келган тўпурар ҳужумчи Драган Черан билан шартнома имзоланди. У ортда қолган мавсумни «Насаф» сафида ўтказди.

Маълумот учун, Драган 1987 йилнинг 6 октябрь куни Сербияда таваллуд топган. Тажрибали футболчи фаолияти давомида “Смедерево 1924” (Сербия), «Пожаревас» (Сербия), «Вестерло» (Бельгия), “Хапоэл Хайфа” (Исроил), “Маккаби Нетания” (Исроил), «Симург» (Озарбайжон), «Хажер» (Саудия Арабистони), «Вардар» (Македония), «Пахтакор» ва «Насаф» клубларида тўп сурган.

Чераннинг юртимиздаги фаолияти 2016 йилдан бошланган. У 2019 йилдан 2024 йилгача кетма-кет 6 марта Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланган. Бу борада Черан Ўзбекистон чемпионатида мутлақ рекордчи саналади.

Драган фаолияти мобайнида шу пайтгача 538 та ўйинда майдонга тушиб 239 та гол урган ва 57 та голли узатмани бажарган.

Жумладан, Суперлигада 226 ўйинда рақиблар дарвозасига 147 та тўп киритган.

Шунингдек, Черан 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Суперкубок ғолиби ва 2 марта Кубок соҳибига айланган.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 15:56, 25.12.2025.
Ўқилди: 1570 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик