Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

«Реал» «Бавария» юлдузи учун курашда деярли таслим бўлди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" марказий ҳимоячиси Дайо Упамеканонинг Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши даргумон.

"Қаймоқранглилар" 27 ёшли футболчига даъвогарлар қаторида тилга олинаётганди, бироқ энди келишув амалга ошиши даргумонлигини тушунишмоқда. ESPN хабарига кўра, Ла Лига гранди деярли таслим бўлган ва Упамекано номзодидан бутунлай воз кечиш арафасида. Катта эҳтимол билан француз "Бавария" билан шартномани узайтиради.

Дайо Упамеканонинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Футболчига "Ливерпуль" ва "ПСЖ" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда ҳимоячи Венсан Компани жамоаси сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Киритилди: 04:16, 26.12.2025.
Ўқилди: 1436 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.