Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Нкунку Саудия Арабистони клубларига жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Франциялик ҳужумчи Кристофер Нкунку Саудия Арабистони чемпионати клублари орасида харидоргир. Бу ҳақда журналист Антонио Вителло хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ҳужумчига бир нечта таклифлар бўлган, бироқ у рад жавобини берган. Айни дамда француз Яқин Шарқдаги трансферга қизиқиш билдирмаяпти. Кристофер фаолиятини миланликлар сафида давом эттирмоқчи.

Нкункунинг трансфер нархи 32 миллион еврони ташкил этади. У "россонерилар" билан 2030 йилнинг ярмигача мўлжалланган шартномага эга.

Ҳужумчи жорий мавсум "Милан" сафида 14 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Киритилди: 14:35, 27.12.2025.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.