Кириш Регистрация

«Нефтчи» 3 етакчи футболчи билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи»нинг чемпионлик йўлидаги муваффақиятига муносиб ҳисса қўшган тажрибали футболчилар билан шартнома узайтирилди.

Ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев янги мавсумда ҳам «Нефтчи» сафида ҳаракат қилишда давом этади. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган Фарруҳ Сайфиев жорий мавсумда жамоамиз либосида 19 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларнинг 13 таси ғалаба билан якунланган бўлиб, футболчи Суперлига баҳсларида жами 1406 дақиқа ҳаракат қилди.

Шунингдек, 2025 йилги мавсумда ёрқин ўйин намойиш этган ярим ҳимоячи Икром Алибоев "Нефтчи" билан икки йиллик битимга имзо чекди.

Икром Алибоев ушбу мавсумда жамоа таркибида 28 учрашувда майдонга тушиб, жами 2253 дақиқа ҳаракат қилган. Ўзининг барқарор ўйини билан у ЎзПФЛ томонидан йил рамзий терма жамоасига киритилган.

Бундан ташқари, тажрибали ҳимоячи Муҳсин Убайдуллаев навбатдаги икки мавсумда Фарғонада ўтказадиган бўлди.

Муҳсин Убайдуллаев ушбу мавсумда Суперлига доирасида 27 учрашувда майдонга тушиб, жами 2387 дақиқа ҳаракат қилган.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 22:49, 27.12.2025.
Ўқилди: 1789 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик