Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Артета "Арсенал" муҳим ўйинчисининг сафга қайтиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа ҳимоячиси Габриэль дос Сантоснинг майдонга қайтиши ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи жароҳати туфайли ноябрь ойи бошидан буён майдонга тушмаётган эди. Аммо Англия чемпионатининг ўтган турида "Брайтон"га қарши кечган баҳсда (2:1) Габриэль 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.

"Биз воқеаларни бироз тезлаштиришимиз керак эди, лекин у ўзини қулай ҳис қилди ва жуда бахтли эди. Биз уни кутилганидан бироз олдинроқ майдонга ташлашга мажбур бўлдик, шунинг учун энди унинг дақиқалари ва юкламасини назорат қилишимиз керак," - дея Артетанинг сўзларини келтиради BeIN.

Жорий мавсумда Габриэль дос Сантос барча турнирлар ҳисобида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:04, 28.12.2025.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик