Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

“Реал” футболчиси қишда жамоадан кетмайдиган бўлди — Романо

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно 2025/26-йилги мавсумнинг иккинчи қисмида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо ҳамда клуб раҳбарияти Мастантуонони лойиҳанинг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ ОАВда аргентиналик футболчи Жаҳон чемпионатига Аргентина терма жамоаси сафида бориш имкониятини ошириш учун ижарага кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, “Наполи” футболчи учун 45–50 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилганди.

Мастантуоно 2025 йил августидан буён “Реал” сафида тўп сурмоқда. Мадрид клуби унинг трансфери учун “Ривер Плейт”га 45 миллион евро тўлаган. Ҳозиргача у барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 1 голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:33, 29.12.2025.
Ўқилди: 1408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик