Кириш Регистрация

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов блиц бўйича ЖЧда 2-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Қатарнинг Доҳа шаҳрида шахматнинг блиц йўналишидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида шахматчилар швейцарча тизимдаги сўнгги 6 та баҳсни ўтказишди.

Нодирбек Абдусатторов асосий босқичда 13 очко тўплади ва 4-ўринни эгаллади. У қўшимча кўрсаткичлар бўйича ўзи билан тенг очко тўплаган рақибларидан устунликка эришди. Натижада Нодирбек финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Жавоҳир Синдаров эса асосий босқичда 12,5 очко жамғариб, 14-ўринни эгаллади (2500 еврони қўлга киритди).

Асосий босқичда 15 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни қўлга киритган ҳиндистонлик Аржун Эригаиси ҳал қилувчи босқичнинг ярим финалида Нодирбек Абдусатторов билан тўқнаш келди. Регламентга кўра, шахматчилар 4 партия ўйнаши кўзда тутилган эди. Аммо Абдусатторов финал босқич йўлланмасини 3 та ўйинда ҳал қилди. Ҳамюртимиз дастлабки 2 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, учинчи ўйинда дуранг қайд этди.

Иккинчи ярим финалда Магнус Карлсен АҚШлик Фабиано Каруана устидан 2,5 - 1,5 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди.

Финал эса драматик кечди. Нодирбек қора доналарда ўйнаганига қарамай, биринчи баҳсда ғалаба қозонди. Иккинчи ўйинда вазият мутлақ тенг эди. Аммо ўйин сўнгида ватандошимиз томонидан йўл қўйилган биргина хато мағлубият билан тугади.

Учинчи партияда дуранг қайд этилди. Тўртинчи ўйинда эса Нодирбек устунликни қўлга киритди ва рақиб мудофааси томон босим уюштирди. Аммо ҳал қилувчи паллада ғалаба олиб борувчи йўлни топа олмади ва рақибнинг таклифини қабул қилиб, Фарзинларни алмашди. Эндшпилда эса Магнус тенг вазиятни ғалабага айлантира олди — 1:3.

Шу тариқа, Абдусатторов блиц бўйича жаҳон чемпионатини кумуш медаль билан якунлади. Бунинг эвазига у 50.000 евро мукофот пулиги эга бўлди.

Магнус Карлсен эса ҳам рапид, ҳам блиц йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Аёллар турнирида Умида Омонова илк унда жуда яхши натижа қайд этиб, 3-ўринда бораётганди. Аммо бугунги баҳсларда ҳамюртимиз бироз қийинчиликка дуч келди. Якунда у 10 очко билан 8-поғонани банд этди ва 5500 евро мукофот пулини қўлга киритди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:09, 30.12.2025.
Ўқилди: 2234 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4780]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4479]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4238]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3494]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3441]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3260]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2961]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2855]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2519]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик