Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

«Андижон»нинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

«Андижон» матбуот хизмати томонидан мухлислар ўртасида анъанавий тарзда йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган бу йилги сўровнома якунланди.

Икки босқичда ўтказилган сўровноманинг ҳал қилувчи қисмида Эржан Токотаев, Муҳаммадкарим Тойиров, Шаҳзод Азмиддинов ва Исмоил Акинаде номзодлари иштирок этди.

Энг кўп овоз тўплаган қирғизистонлик дарвозабон Эржан Токотаев 2025 йилда «Андижон»нинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.

У яқинда Қирғизистонда ҳам йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Сўровнома якунларига кўра, иккинчи ўрин Муҳаммадкарим Тойировга, учинчи ўрин эса Шаҳзод Азмиддиновга насиб қилди.

Токотаев иккинчи даврада «Андижон» сафига қўшилган бўлиб, Суперлигада 12 та, ОЧЛ–2 мусобақасида эса 4 та ўйин ўтказди. Эржан чемпионатда икки ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган бўлса, ОЧЛ–2 да ўзи иштирок этган барча учрашувларда «қуруқ» ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили энг яхши футболчи номига Бектемир Абдуманнонов сазовор бўлган эди.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 18:10, 31.12.2025.
Ўқилди: 206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.