Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Килиан Мбаппе 2025 йилда энг кўп гол урган футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2025 йил давомида барча мусобақалар доирасида жами 59 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 59 та гол ёздириб қўйди. Opta Sport нашри хабарига кўра, бу кўрсаткич Европанинг топ-5 лигаларида тўп сураётган барча футболчилар орасида энг яхшиси ҳисобланади.

Шунингдек, Мбаппе “Реал” футболчилари орасида бир йил ичида киритилган голлар бўйича мутлақ клуб рекордини ҳам такрорлади. Мазкур натижа 2013-йилда португалиялик Криштиану Роналду томонидан қайд этилган бўлиб, у ҳам ўша мавсумда барча турнирларда 59 та гол урганди.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе 2024 йил ёзидан буён “Реал” сафида ҳаракат қилмоқда. Ҳозирга қадар у “қироллик клуби” таркибида жами 83 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 73 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган. Франциялик футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йил июнига қадар амал қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:27, 31.12.2025.
Ўқилди: 558 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.