Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Энтони Жошуа ЙТҲдан сўнг шифохонадан чиқди

Баҳо:
+ | -

Супер оғир вазн тоифасида IBF, WBA, WBO ва IBO йўналишлари бўйича собиқ Жаҳон чемпиони, британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда юз берган ЙТҲдан сўнг шифохонадан чиқди. У ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг Лагос шаҳридаги клиникага жойлаштирилган эди.

Daily Mail нашрининг Лагос ва Огун штатлари раҳбарларининг сўзларига таяниб хабар беришича, Жошуа уй шароитида тикланишни давом эттиришига рухсат берилган. Шу билан бирга, манбада боксчининг икки яқин дўстидан айрилгани сабабли оғир руҳий ҳолатда экани қайд этилган.

Боксчига яқин манбанинг маълум қилишича, Энтони Жошуа бир неча кун давомида Нигерияда қолади ва соғайиш жараёнини уйда давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, автоҳалокат 29 декабрь куни Лагос—Ибадан автомагистралида содир бўлган. Ичида Жошуа бўлган Lexus русумли автомобиль йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ вақтида Жошуа автомобильнинг орқа ўриндиғида бўлган.

Автоҳалокат оқибатида Жошуанинг куч ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Сина Гами вафот этган. Иккинчи қурбон эса британиялик боксчининг шахсий мураббийи Роберт Лац бўлган.

Маълумот учун, Энтони Жошуа 1989 йил 15 октябрь куни Англиянинг Уотфорд шаҳрида нигерияликлар оиласида туғилган.

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси вакили бўлган 36 ёшли Жошуа сўнгги бор АҚШнинг Маями шаҳрида бўлиб ўтган жангда блогер Жейк Полга қарши рингга кўтарилган.

Жанг давомида WBA, IBF ва WBO йўналишлари собиқ чемпиони рақибига умуман имконият қолдирмай, 6-раундда уни нокаутга учратган.

36 ёшли Жошуа профессионал рингда 29 та ғалабага (26 таси нокаут билан) эришган ва тўрт марта мағлубиятга учраган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:29, 01.01.2026.
Ўқилди: 430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.