Кириш Регистрация
01/01 22:30 Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль 0-0 Лидс
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри - Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано - Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал

«Нефтчи» Туркия йиғинига йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум олдидан пухта ва тизимли тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» футбол клуби ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи босқичини Туркияда ўтказади. Жамоа аъзолари 3 январь куни соат 10:00 да Тошкент–Анталя авиайўналиши орқали Туркияга жўнаб кетади.

Мазкур йиғин жараёнида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, тактик ва техник тайёргарликни ошириш, шунингдек, янги мавсум олдидан жамоавий ўйинни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўқув-йиғин машғулотларига жалб этилган жамоа аъзолари билан таништириб ўтамиз:

Бош мураббий: Исломбек Исмоилов
Мураббийлар: Юрген Геде, Антонио Сариоглу, Виталий Галат, Факунда Стик
Селекционер: Анвар Бердиев
Матбуот котиби: Саидафзал Абдуллаев
Жамоа шифокори: Муҳиддин Мирзаев
Физиотерапевт: Жавоҳир Элмуродов
Уқаловчилар: Улуғбек Ҳамдамов, Санжар Саидов
Маъмурлар: Айбек Алиев, Абдували Йўлдашев
Аналитик ГПС: Хушнуд Баҳромов
Таржимон: Нурулло Субҳонов

Дарвозабонлар:
Акбар Тўраев, Ботирали Эргашев, Иброҳим Шокиров

Ҳимоячилар:
Муҳсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Иззатилло Пўлатов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Муҳаммадқодир Расулжонов, Мўминхон Баҳодирхонов, Нурмуҳаммад Абдуғаниев.

Ярим ҳимоячилар:
Аброр Исмоилов, Икром Алибоев, Жамшид Искандеров, Алишер Одилов, Хуршид Ғиёсов, Фарҳод Соҳибжонов, Далер Туҳсанов, Азизбек Эримбетов

Ҳужумчилар:
Нурбек Сарсенбаев, Азизбек Муратов

Шунингдек, легионер футболчилар Боян Цигер, Йован Жокич, Владимир Йовович ва Зоран Марушич Белград–Анталя йўналиши орқали, Журани Ферреира (Ратиньо) Гоиас–Анталя йўналиши орқали, Силванус Нимели эса Либериядан жамоа қароргоҳига етиб келади. Жамоанинг тажрибали ҳимоячиси  Фарруҳ Сайфиев маълум сабабларга кўра йиғинга 7 январдан қўшилади.

Жамоанинг яна икки футболчиси — Асилбек Жумаев ва Рустамбек Фомин айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан БААда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Уларни январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги учрашувлари кутиб тургани боис, мазкур мусобақа якунланганидан сўнг жамоамиз сафига қўшилишлари режалаштирилган.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 10:51, 02.01.2026.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.