Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Тоттенхэм» Бреннан Жонсоннинг «Кристал Пэлас»га ўтганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 24 ёшли қанот ҳужумчиси Бреннан Жонсоннинг «Кристал Пэлас»га кўчиб ўтганини маълум қилди. Аввалроқ журналист Фабрицио Романо «бүргутлар» вингер учун 33,5 млн фунт (38,5 млн евро) тўлашини хабар қилган эди.

«24 ёшли уэлслик футболчининг номи ўтган мавсумдаги Европа лигаси УЕФА финалида ғалаба голини урган ўйинчи сифатида клуб тарихимизга абадий ёзилиб қолади. Унинг аниқ зарбаси Бильбаода бўлиб ўтган «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда ягона гол бўлди ва айнан шу гол орқали биз ғалаба қозондик.

Бреннанга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ва келажакда унга омад тилаймиз», — дейилади Лондон клуби хабарида.

Жонсон 2023 йил сентябридан бери «Тоттенхэм» сафида тўп суриб келар эди. Шу вақт мобайнида ҳужумчи барча мусобақаларда 106 та учрашувда иштирок этиб, 27 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати €35 млнни ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:57, 02.01.2026.
Ўқилди: 911 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик