Кириш Регистрация

"ПСЖ" 18 ёшли иқтидор учун таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Бельгиянинг "Генк" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Константинос Карецас Франциянинг "ПСЖ" клуби футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, "ПСЖ" 18 ёшли грециялик хавбек трансфери бўйича "Генк"га биринчи таклифни беришга тайёрланмоқда. Шунингдек, футболчини "Бавария", "Наполи", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Челси" клублари ҳам диққат билан кузатмоқда.

Карецас жорий мавсумда барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 27 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, ярим ҳимоячининг нархи 28 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:54, 03.01.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик