Кириш Регистрация

Мбаппе жароҳати билан 270 дақиқа ҳаракат қилган - AS

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг сўнгги ўйинларида оғриқ билан ҳаракат қилган. Умуман олганда, у жароҳатланган бўғим билан 270 дақиқа ўтказди, деб ёзади AS нашри.

Футболчи Испания чемпионатида "Алавес" (2:1) ва "Севилья" (2:0) билан ўйинларда, шунингдек, Испания кубогида "Талавера"га қарши ўйинда (3:2) тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг, Мбаппенинг Испания Суперкубоги ўйинларида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Суперкубок ярим финал ўйинлари 7 ва 8 январь кунларига белгиланган бўлиб, унда "Барселона" ва "Атлетик" Бильбао, шунингдек, Мадриднинг "Реал" ва "Атлетико" клублари ўзаро баҳс олиб боради. Мусобақа финали 11 январь куни бўлиб ўтади. Турнир Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) бўлиб ўтади.

Мбаппе "Қироллик клуби" сафида 2024 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Шу вақтгача у Мадрид жамоаси сафида 83 та ўйинда 73 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган. Унинг шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 13:37, 03.01.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.