"Барселона" барча турнирлардаги ғалабали сериясини 8 ўйинга етказди.
Бугун Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лиганинг 18-турида "Эспаньол"ни мағлуб этди - 2:0.
Каталонияликлар сўнгги бор 25 ноябрь куни Чемпионлар лигасида "Челси"га мағлуб бўлганди - 0:3. Ўшандан бери улар барча ўйинларда умумий 21:6 ҳисобида ғалаба қозонишди.
7 январь куни "Барселона" Испания Суперкубогида "Атлетик"ка қарши баҳс олиб боради.













