Кириш Регистрация
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло 1-0 Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико 3-0 Мальорка
25/01 19:00 Аталанта 4-0 Парма
25/01 19:00 Женоа 3-2 Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл 0-2 Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас 1-3 Челси
25/01 20:15 Барселона 3-0 Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал 2-3 Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус 3-0 Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад 3-1 Сельта
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Goalpost портали 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчисини эълон қилди. Бу унвон Ўзбекистон терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 21 ёшли спортчи учун муҳим давр бўлди. Январда у «Манчестер Сити»га ўтганидан сўнг Англия Премьер-лигасида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлди.

Шунингдек, Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйинларда иштирок этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасининг қўлга киритилишида ҳиса қўшди. Жорий мавсумда ҳимоячи Манчестер клуби сафида тўққизта ўйин ўтказди.

«Goalpost овоз бериш натижаларида Ҳусанов Осиёдаги келажаги порлоқ экани тахмин қилинаётган бир қатор футболчиларни ортда қолдирди. Улар орасида Ўзбекистон, Австралия, Индонезия, Жанубий Корея, Ироқ ва минтақадаги бошқа мамлакатлар вакиллари бор», — деб хабар берилади.

Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов The Athletic нашри талқини бўйича жаҳондаги энг кучли 100 футболчи орасида 86-ўринни эгаллади. Шунингдек, у Осиёдаги энг қимматбаҳо футболчи деб топилди. Унинг «Ланс»дан «Манчестер Сити»га 2025 йил бошида ўтган трансфери рекордли 40 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:11, 04.01.2026.
Ўқилди: 1265 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.