Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

"Вулверхэмптон" 252 кун ичида АПЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 20-турида "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Роб Эдвардс шогирдлари жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритиб, 252 кун давом этган ғалабасиз серияга барҳам берди.

Жамоа биринчи бўлимда учта гол урди. Бу ғалаба клуб учун аҳамиятли бўлди, чунки "Вулверхэмптон" аввалги 19 ўйинда атиги 3 очко жамғаришга муваффақ бўлганди. Аввалги турда "Манчестер Юнайтед" билан дуранг барча мусобақалардаги 12 мағлубиятдан иборат серияни тўхтатишга ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, "Вулверхэмптон"нинг бундан аввалги ғалабаси 23 сентябрь куни қайд этилган бўлиб, ўшанда жамоа Англия Лига кубогида зафар қучган эди. Премьер-лигада клуб 26-апрелдан бери ғалаба қозона олмаяпти, ўтган мавсумнинг 34-турида "Лестер" устидан ғалаба қозонилган эди.

Киритилди: 16:06, 04.01.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.