Кириш Регистрация
06/01 16:00 Вьетнам 2-0 Иордания
06/01 19:00 Саудия Арабистони 1-0 Қирғизистон
06/01 19:00 Пиза 0-3 Комо
06/01 22:00 Лечче 0-2 Рома
07/01 00:45 Сассуоло 0-3 Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
07/01 16:30 Япония 5-0 Сурия
07/01 16:30 Жанубий Корея 0-0 Эрон
07/01 19:00 Ўзбекистон 0-0 Ливан
07/01 21:30 Қатар - БАА
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона
08/01 00:30 Борнмут - Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд - Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас - Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм - Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити - Брайтон
08/01 00:45 Парма - Интер
08/01 00:45 Торино - Удинезе
08/01 00:45 Лацио - Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли - Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл - Лидс
08/01 16:30 Австралия - Таиланд
08/01 19:00 Ироқ - Хитой
08/01 22:30 Кремонезе - Кальяри

Раҳимжон Давронов: «Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти»

Баҳо:
+ | -

«Андижон»га янги таклиф қилинган ва шартнома имзолаган футболчилардан яна бири — Раҳимжон Давронов бўлиб, тажрибали посбон «Бургутлар» билан бирга жорий йилги мавсум учун тайёргарликка киришди.

Ўз навбатида клуб матбуот хизмати Давроновдан «Бургутлар» аъзоси сифатидаги илк интервьюсини олди.

— «Андижон» билан шартнома имзоладингиз ва дастлабки таассуротлар қандай?

— Таассуротлар аъло даражада. «Андижон» жамоасига ўтганимдан хурсандман. Авваламбор, менга ёққан томони мухлисларидир. Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти. Тезроқ чемпионат бошланишини хоҳлаяпман.

— Дарвозабон учун асосий нарса нима, деб ўйлайсиз?

— Психология. Ўйин пайтида қанақа натижа бўлишидан қатъий назар дарвозабон биринчи навбатда ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Гол ўтказса ҳам ҳеч қачон «синиб» қолмаслиги лозим. Агар голдан кейин «синиб» қолса яна голлар ўтказаверади. Шунинг учун ўзига ишонч жуда муҳим. Ана шунда жамоадошлари балки иккита гол уриб кетиши мумкин. Шу боис дарвозабон учун энг кераклиги психология.

— «Андижон»дан таклиф бўлишини кутганмидингиз?

— Тўғрисини айтсам, 2-3 та вариантларим бор эди. Энг аввало, «Локомотив» мени олиб қолишни хоҳлади. «Андижон»дан таклиф тушгач, биринчи ўйлаганим мухлислар ва атмосфера бўлди. У ердаги ажойиб муҳитда ўйнашни хоҳладим. Самвел Вячеславович қўнғироқ қилди. Раҳбарият билан гаплашиб олдик. Ҳар доим Самвел Бабаян бошқарган жамоада катта мақсад бўлади. Шунинг учун ҳам ушбу вариантни танладим.

— Янги мавсумдаги интрига жуда кучли бўлади. «Андижон» ҳам таркибини сезиларли даражада кучайтиряпти. Хўш, бу йилги чемпионатдан нима кутяпсиз?

— Ҳар бир инсон олдига катта мақсад қўяди. Таркибдан келиб чиқиб қаралса, албатта вазифа юқори. Раҳбарият ҳам олдимизга керакли мақсадларни қўйишган. Ўйлайманки, бундай таркиб ва шароит билан бемалол вазифани бажарса бўлади.

— Мухлисларнинг жамоадан умиди катта. Улар учун нима дея оласиз?
— Ишқибозларга гап бўлиши мумкин эмас. Олдин бу ерда ўйнамаган бўлсам ҳам ижтимоий тармоқларда кўриб турамизки, бундай қўллаб-қувватловдан кейин уларни ҳам, ўзимизни ҳам орзуйимизни амалга ошира оламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:27, 05.01.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Европада Қозоғистон ва Ўзбекистондан чиққан футбол истеъдодлари баҳоланди [2826]

“Бир соат давомида умуман гапирмади” — Ҳабиб Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди (фото) [2620]

Transfermarkt 2025 йилда трансфер қиймати энг кўп ошган ўзбекистонлик футболчилар рейтингини эълон қилди [2546]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-январь куни 6 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2337]

Таниқли мураббий "Манчестер Юнайтед"да текинга ишлашга тайёр [2135]

U-23 Осиё кубоги старт олди: 6 январь кунги ўйинларда қайд этилган натижалар [1856]

Месси фаолиятини якунлагандан кейин нима иш билан шуғулланишини айтди [1787]

Африка кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди [1778]

«Манчестер Сити»нинг янги юлдузи қачон жамоа учун тиббий кўрикдан ўтиши маълум [1633]

Флетчер: "Мен дарҳол сэр Алекс Фергюсонга қўнғироқ қилдим" [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.