Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Бавария" иқтидори мухлислар босими туфайли Instagram'да изоҳ қолдиришни ёпиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби 17 ёшли ярим ҳимоячиси Ленарт Карл мухлислар томонидан Мадриднинг "Реал" клуби ҳақида гапиргани учун танқид қилингач, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида изоҳларни ўчириб қўйди.

Аввалроқ футболчи "Реал"да ўйнаш истагини билдирган ва "қаймоқранглилар"ни ўз орзусидаги клуб деб атаганди. Ярим ҳимоячининг таъкидлашича, "Бавария" унинг қалбидан чуқур жой олган ва унга Мюнхен клубида тўп тепиш ёқади.

Жорий мавсумда Ленарт Карл "Бавария"нинг асосий жамоасида дебют қилди. Клуб учун барча мусобақаларда 21 та ўйинда у олтита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг трансфер нархи 60 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:57, 06.01.2026.
Ўқилди: 478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик