Кириш Регистрация

«Бунёдкор»нинг Анталия йиғинидаги биринчи рақиби аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Эртадан Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки ўқув-машғулот йиғинини бошлайдиган «Бунёдкор»нинг назорат учрашувлари доирасидаги дастлабки рақиби маълум бўлди.

Илёс Зейтуллаев мураббийлигидаги жамоа 14 январь куни Чехия чемпионатининг 2-лигаси пешқадами — «Збройовка Брно»га қарши майдонга тушади.

Даража жиҳатидан Ўзбекистон Про лигасига тенг келадиган Чехия 2-лигасида 1-давра ўйинлари якунланди. Рақиб 16 та жамоа қатнашадиган лиганинг биринчи даврасида 13 та ўйинда ғалаба қозонган, 2 та учрашувда дуранг қайд этган ва биргина баҳсда мағлубиятга учраб, 41 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

Чехиялик 51 ёшли мутахассис Мартин Шведик мураббийлик қилаётган «Збройовка Брно» сафида асосан маҳаллий футболчилар тўп суради. Таркибдаги ўйинчиларнинг ўртача ёши 26,9 ни ташкил қилади. Жамоанинг Transfermarkt порталидаги умумий баҳоси — 5,96 миллион евро.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:43, 06.01.2026.
Ўқилди: 629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5488]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3306]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2900]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2786]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2576]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2473]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2079]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2053]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1973]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1866]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик