Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Росеньор "Челси"га тайинлангани ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Челси" клуби янги бош мураббийи Лиам Росеньор "кўклар"нинг асосий жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди. Англиялик мутахассиснинг "Челси" билан шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган.

"Мен учун "Челси" бош мураббийи этиб тайинланиш катта шараф. Бу ўзига хос руҳият ва совринларни қўлга киритиш бўйича бой тарихга эга клуб. Менинг вазифам - бу ўзига хосликни сақлаб қолиш ва ҳар бир ўйинда бу қадриятларни акс эттирадиган жамоа яратиш, биз эса совринларни қўлга киритишда давом этамиз. Менга бу вазифани ишониб топширишгани мен учун жуда катта аҳамиятга эга, менга берилган имконият ва бу вазифани уддалай олишимга бўлган ишонч учун барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Бу клуб муносиб бўлган муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани қиламан. Мен жамоавий иш, бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдамга чуқур ишонаман ва бу қадриятлар биз қилаётган барча ишларнинг асосини ташкил этади. Улар муваффақиятимиз пойдевори бўлади. Ниҳоятда иқтидорли футболчилар ва ходимлар гуруҳи билан ишлаш, майдонда ва унинг ташқарисида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва ҳамма ўзини бирдек ҳис қиладиган ва бир мақсад сари интиладиган муҳитни яратиш имкониятидан мамнунман", - дея Росеньорнинг сўзларини келтиради "Челси" расмий сайти.

Киритилди: 15:51, 06.01.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик