Кириш Регистрация

Хумоюнмирзо Иминов: «Бундай атмосферада ўйнашни ният қилгандим»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клубининг янги мавсум олдидан амалга оширган навбатдаги трансферларидан бири — Хумоюнмирзо Иминов бўлди. 25 ёшли истеъдодли ярим ҳимоячи эндиликда бор эътиборини «Бургутлар»нинг ғалабаларига қаратган.

Клуб матбуот хизмати Хумоюнмирзо Иминов билан суҳбат уюштирди.

— Хумоюнмирзо, «Андижон» клубига хуш келибсиз! Ушбу таклифни қабул қилишда ким билан маслаҳатлашдингиз?
— Аввало, Андижон мухлисларига ассалому алайкум. Таклиф масаласида дадам ва акам билан маслаҳатлашдим.

— Ростини айтсам, шундай таклиф бўлишини кутганмидингиз ва уни қандай қабул қилдингиз?
— Тўғрисини айтсам, таклиф бўлишини кутмаган эдим. Лекин бундай атмосферада ўйнашни ният қилгандим. Шу сабабли таклифдан жуда хурсанд бўлдим.

— Биласиз, бу мавсумда жамоанинг мақсадлари ва режалари катта. Таркиб кучайтирилмоқда, рақобат ҳам юқори бўлади. Ўзингизни кўрсатишга тайёрмисиз?
— Мен ҳам жамоага қўлдан келганча мақсад ва режаларни амалга ошириш йўлида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Мен рақобатга тайёрман. Худо хоҳласа, ўзимни яхши тарафлама кўрсатишга ҳаракат қиламан.

— «Бургутлар» аъзосига айланишингизни фаолиятингизда қандай босқич деб баҳолайсиз?
— Юқори босқич, деб ҳисоблайман. Худо хоҳласа, бу менинг футболчи сифатида ўсишимга ёрдам беради.

— Ўзингиз учун рақам танладингизми?
— 10 ва 11-рақамларни жуда ёқтираман. Шулардан бирини танлаган бўлардим.

— «Андижон»га ўтганингиздан кейин сизни биринчи бўлиб кимлар табриклади?
— Дадам, онам ва акам биринчи бўлиб табриклашди.

— Мухлислар учун нима демоқчисиз?
— Мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан ва жамоамизнинг яхши натижалар қайд этишида ўз ҳиссамни қўшиш учун бор кучимни сарфлайман.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 16:04, 06.01.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик