Кириш Регистрация
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс
27/01 11:00 Таиланд 2-0 Ливан
27/01 13:00 Ироқ 4-2 Қирғизистон
27/01 13:00 Вьетнам 5-4 Кувайт
27/01 13:00 Япония - Австралия
27/01 15:00 Эрон - Малайзия
27/01 17:00 Индонезия 5-0 Жанубий Корея
27/01 17:00 Ўзбекистон - Тожикистон
28/01 11:00 Афғонистон - Саудия Арабистони

Мусиала қачон майдонга қайтади?

Баҳо:
+ | -

"Бавария" спорт директори Кристоф Фройнд оғир жароҳатидан фориғ бўлган ярим ҳимоячи Жамол Мусиаланинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.

"Мусиала жамоа билан машғулотларга қайтди ва аста-секин ўйин амалиётига эга бўлади. Унинг январь ойида майдонга қайтиши ҳақиқатга яқинроқ. У шунчаки ўйин формасини тиклаши керак. Унинг майдонга қайтиш учун қанчалик кўп ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.

Мусиала ҳақиқатан ҳам футболга, жамоа билан кундалик ишларга ва клуб кийиниш хонасида бўлишга иштиёқманд", - дея Фройнднинг сўзларини келтиради Мануэл Бонке.

Эслатиб ўтамиз, Мусиала 2025 йил июль ойида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинида "ПСЖ" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашувда кичик болдир суяги синган ва тўпиғи чиққан эди. Ярим ҳимоячи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва ўшандан бери майдонга тушмади.

Киритилди: 16:15, 06.01.2026.
Ўқилди: 571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.