Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

«Андижон»: Аббос Абдуғаффоров билан шартнома узайтирилди, икки нафар Осиё чемпионлари жамоага қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Андижон» футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни сақлаб қолиш ва кучайтириш борасида фаол иш олиб бормоқда. Жамоа раҳбарияти ёш ва истиқболли футболчиларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жамоанинг истеъдодли ярим ҳимоячиларидан бири Аббос Абдуғаффоров билан меҳнат шартномаси узайтирилди. 2004 йил 30 декабрь куни таваллуд топган футболчи шу пайтга қадар асосан «Андижон» U-21 жамоаси сафида тўп суриб келган. Ўтган мавсум у Суперлига ҳамда ОЧЛ-2 мусобақаларида дебютини ўтказишга муваффақ бўлди. Клуб мутахассислари Аббосни жамоада ёрқин келажак кутаётганига ишонч билдирмоқда.

Шунингдек, «Андижон» навбатдаги трансферини амалга ошириб, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган дарвозабон Неъматуллоҳ Рустамжоновни ўз сафига қўшиб олди. 2008 йил 17 март куни Тошкент шаҳрида туғилган футболчи фаолиятини «Пахтакор»да бошлаган, кейинчалик «Одил Жуниор» академиясида таҳсил олган.

У 2024 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичида 3 та ўйиндан 2 тасида майдонга тушиб, дарвозасини дахлсиз сақлаган. Шунингдек, ўтган йили U-17 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси билан қитъа чемпиони бўлди ва турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Ушбу мусобақада 5 та ўйинда иштирок этиб, 2 та «қуруқ» ўйин ўтказган. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган.

Бундан ташқари, «Бургутлар» сафини яна бир Осиё чемпиони ва турнир тўпурари — Асилбек Алиев тўлдирди. 2009 йил 1 январь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида таваллуд топган футболчи 2019 йилдан «Одил Жуниор» академиясида таҳсил олган.

Ўтган мавсум у биринчи лигада «Олимпия» клуби шарафини ҳимоя қилиб, 6 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган. Асилбек Алиев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан 2025 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё Кубогида ғолиб чиққан ва 6 та ўйинда 5 та гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган. Шунингдек, у ўтган йили U-17 жаҳон чемпионатида (Қатар) ҳам иштирок этиб, бир гол муаллифи бўлган.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:18, 06.01.2026.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4721]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4031]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2677]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2292]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2132]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2105]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1778]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1625]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1579]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1572]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.