Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Реал» ҳимоячиси Фабиу Коэнтрауни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, португалиялик футболчининг ўзи ҳам лондонликлар бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш қўл остида ўйнамоқчи. «Тоттенхэм» Коэнтрауга «Реал»даги каби маошни таклиф қилган.
Футболчининг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланган.