Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчиси билан музокара ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" вингери Оскар Бобб Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.

Манбага кўра, айни пайтда "Боруссия" 22 ёшли норвегиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Таъкидланишича, "асаларилар" Боббнинг тўлақонли трансфери учун тахминан 34,5 млн евро тўлашга тайёр. "Тоттенхэм", "Борнмут", "Севилья", "Атлетико", "Ньюкасл" ва "Кристал Пэлас" клублари вазиятни кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда Бобб барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 15:59, 07.01.2026.
Ўқилди: 844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик