Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

“Челси” Винисиус учун 150 млн евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Челси” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. The Guardian хабарига кўра, инглиз клуби бразилиялик футболчи учун 135 миллион фунт стерлинг (тахминан 156 миллион евро) таклиф қилишга тайёр.

Манбага кўра, Винисиус “Реал”даги ҳозирги вазиятдан тўлиқ қониқмаяпти. Шу боис ҳозирча клуб билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Бу ҳолат ортидан “Челси” Винисиусни трансфер қилиш учун ҳаракат бошлаган.

25 ёшли Винисиуснинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойининг охиригача мўлжалланган. Клуб футболчини эркин агент сифатида қўлдан чиқармаслик учун январь ойида сотиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. У 2018-йилдан буён Мадрид клуби сафида тўп суриб келмоқда. Винисиус шу вақт мобайнида “Реал” билан биргаликда уч карра Испания чемпиони, икки карра Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Бразилиялик футболчи “Реал” сафида жами 347 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 111 та гол ва 91 та голли узатма ёздириб қўйган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:34, 07.01.2026.
Ўқилди: 2286 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.