"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳамкасби Рубен Аморимнинг "Манчестер Юнайтед"дан ишдан бўшатилиши ҳақида фикр билдирди.
"Ҳамкасбимизнинг ўз ишини йўқотишини кўриш ҳар доим ачинарли. Ҳозир вазият шундай.
Охир-оқибат, агар ишингизни сақлаб қолмоқчи бўлсангиз, кўплаб ўйинларда ғалаба қозонишингиз керак. Бу касбимизнинг ҳақиқати ва табиати", деди Артета.













