Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Суперлига-2026. ЎзПФЛ тақвим режаси клублар билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

25 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциация миллий терма бош мураббийи Фабио Каннаваронинг ЖЧ-2026 учун режасини Ўзбекистон профессионал футбол лигасига тақдим этди. Эндиликда май ойининг 5-санасидан бошлаб Суперлига учрашувларини ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Шу тариқа, Лига август ойидаёқ ишлаб чиқилган тақвим режасини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Биз 24 соат ичида янги режани клубларга тақдим этдик ва улар белгиланган муддатда янги тақвимга розилик билдирди. Миллий жамоа 5 май санасидан эътиборан маҳаллий футболчилар иштирокида йиғинга киришади ва 10, 17, 24 май кунлари Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Жараён июнь ойидаги ФИФА кунлари ҳамда Жаҳон кубогига уланиб кетади.

Май, июнь, июль ойлари давомида катта танаффус юзага келаётгани, бу Суперлига яхлитлигига таъсир кўрсатаётганлигини инобатга олган ҳолда, май ойининг қолган қисми Ўзбекистон кубоги билан давом эттирилади.  

Ўз навбатида, Лига Осиё кубоги-2027 яқинлашиб келаётганлигини ҳам ҳисобга олди. Бош жамоага номзод футболчиларнинг декабрь ойи давомида қисқа таътилга чиқиши ва кейинчалик Осиё кубоги олдидан йиғинларга киришиши долзарб масала ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, ЖЧ-2026 якунидан кейинга режа қилинаётган мавсумнинг иккинчи қисми 20 июль санасидан давом эттирилади.

Суперлиганинг сўнгги тури 3 декабрь санасига тўғри келади. Ўтиш ўйинлари ва Ўзбекистон кубогининг ярим финалида иштирок этмайдиган клублар шу санадан кейин танаффусга йўл олади. Ўтиш ўйинидан жой олган жами тўрт учрашув қисқа вақт ичида ташкил этилиши, оғир мавсумдан кейин клублар учун эҳтимолий рақиблардан келиб чиқадиган локация билан боғлиқ муаммоларни енгиллаштириш, футболчиларнинг учрашувлар оралиғида тикланиш имкониятларини ҳисобга олиб, марказлаштирилган ҳолда Тошкентда ўтказилади.

Ёзги трансфер ойнаси 22 июнь — 24 июль саналари оралиғига тўғри келади. Мазкур даврда клуб сафига келиб қўшилган янги футболчининг қайдномага киритилишига Суперлиганинг 14-туридан эътиборан рухсат берилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:09, 08.01.2026.
Ўқилди: 1325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [13269]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12070]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6619]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6507]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5178]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3262]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2262]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2145]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2040]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [2025]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.