Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ёшлар лигаси: «Локомотив» – «Бунёдкор» 0:1

Баҳо:
+ | -

Кеча Тошкент вилоятининг “Дўстлик” стадионида “Локомотив” ва “Бунёдкор” ёшлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувга ёш “қалдирғочлар” жиддий йўқотишлар билан ташриф буюришди. Жамоанинг етакчилари – Азизбек Мамазоитов, Сардор Азимов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов, Забихилло Ўринбоев каби футболчилар Алексей Евстафеев бошчилигидаги терма жамоа йиғинига жалб этилгандилар. Улар ўрнини захирада қолиб кетаётган бошқалар ҳамда асосий таркибда ўйин амалиёти кам бўлган футболчилар тўлдиришди. “Локомотив” таркибида тўп тепган тажрибали футболчилар – Салим Мустафоев, Илҳом Суюнов, Собир Усмонхўжаев, Александар Шадрин каби футболчиларда ҳам шу каби ҳолат эди.

Биринчи давра якунига кўра энг асосий таъқибчилари – “Пахтакор” ва “Локомотив”дан олти очколик фарқ билан илгарилаб кетган бунёдкорчилар кўз тегмасин ушбу фарқни янада оширишда давом этишмоқда. “Локомотив” мезбонлигида ўтган баҳсда Санжар Рихсибоев томонидан киритилган ягона гол ёш “қалдирғочлар”га уч очко келтирди.

Кейинги турда “Бунёдкор” – “Пахтакор” қарама-қаршилиги бўлиб ўтишини инобатга оладиган бўлсак, бунёдкорчилар бу рақибни ҳам тўққиз очкога ортда қолдириш имкониятига эга.

Ёшлар лигаси, 14-тур
“ЛОКОМОТИВ” – “БУНЁДКОР”
Голлар: Санжар Рихсибоев (41)
Огоҳлантиришлар: Александр Шадрин (26), Илхом Суюнов (53), Икром Алибоев (56) – Сардор Собирхўжаев (28), Достон Ҳамдамов (79), Акбар Тўраев (88)
“ЛОКОМОТИВ”: 1. Сарвар Каримов, 4. Аббос Пўлатов, 6. Миршохид Олимов, 8. Қувондиқ Рўзиев, 9. Илхом Суюнов, 11. Дониёр Усмонов (21. Карен Абрамов 46), 13. Жавоҳир Ҳакимжонов (17. Салим Мустафоев 46), 15. Собир Усмонхўжаев (19. Суннат Саидов 46, Бобирбек Тиллабоев 66), 22. Умид Эрназаров (5. Никита Ефременко 46), 29. Икром Алибоев, 30. Александр Шадрин
“БУНЁДКОР”: 45. Акбар Тўраев, 2. Акром Камолов, 3. Ҳасан Асқаров, 5. Жавлон Мирабдуллаев, 6. Сардор Собирхўжаев (14. Нодиржон Отажонов 75), 7. Марко Блажич (Миразиз Жалолов 67), 8. Хуршид Ғиёсов, 10. Темур Аюпов (20. Эргаш Исмоилов 63), 11. Санжар Рихсибоев (19. Анвар Бердиев 46), 18. Камронбей Кападзе, 21. Достон Ҳамдамов (9. Шерзод Мусаев)
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), И. Кликунов (Тошкент), А. Ғаниев (Тошкент), О. Тўйчибоев (Тошкент)
4 август. “Дўстлик” стадиони

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:38, 05.08.2013.
Ўқилди: 3277 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.