Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Милан" Меньянга катта таклиф билан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ўз дарвозабони Майк Меньян билан шартномани узайтириш бўйича катта таклиф билан чиқди. Бу ҳақда инсайдер Маттео Маретто ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Манбага кўра, "Милан" Меньянни Рафаэль Леау билан бир қаторда жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиришга тайёр. Италия клуби франциялик дарвозабонга клубдаги маош чегарасига мувофиқ максимал маош таклиф қилмоқда - 5 млн евро.

Музокаралар ҳали якуний босқичга етиб бормади. Бироқ, "Милан" босслари жуда оптимистик кайфиятда: уларнинг фикрича, айни дамда уларнинг таклифини қайтара оладиган бошқа клублар йўқ. Меньян тез орада "Милан"нинг таклифига жавоб бериши керак.

Меньян билан амалдаги шартнома 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган. Бу мавсумда франциялик дарвозабон миланликлар сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг саккизтасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 15:28, 08.01.2026.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.