Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Локомотив» – «Бунёдкор». Чемпионлик жанги

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят қарийб бир ойча давом этган ёзги таътил ҳам якунланиб, Олий лига вакиллари Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 2-давра ўйинларини бошлаб юборишди. «Локомотив» жамоаси эса Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги иштироки сабаб таътилни бироз эрта якунлашга мажбур бўлганди. 31 июль куни темирйўлчилар мамлакат кубогининг ярим финал дастлабки ўйинида «Бунёдкор»га қарши баҳс олиб боришганини мухлислар билади.

Кеча Олий лига жамоалари ўртасида 14-тур доирасидаги олтита ўйин бўлиб ўтди. Турнинг сўнгги ва ҳеч бир муболағасиз марказий ўйини эса бугун ўтказилади. «Тошкент дербиси» мақомида ўтадиган ўйинда бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказишаётган пойтахтнинг икки вакили «Локомотив» ҳамда «Бунёдкор» клублари ўзаро куч синашади. Ушбу жамоалар миллий чемпионатларимизда шу кунга қадар 11 марта тўқнаш келишган. Ўзаро қарама-қаршиликда қалдирғочлар сезиларли устунликка эга бўлиб туришибди. Улар 7 ўйинда ғалаба қозонишган бўлса, икки марта томонлар муроса кўчасини танлашган. Яна шунча ўйинда «Локомотив»нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 21-11, табиийки «Бунёдкор» фойдасига. Аммо, жамоалар ўртасидаги сўнгги уч ўйинда темирйўлчилар номдор рақибига ютқазмаяпти: икки дуранг ва бир ғалаба. Бунга Ўзбекистон кубоги-2013 ярим финалидаги учрашувни ҳам қўшадиган бўлсак, бу қарама-қаршиликда аста-секин кучлар нисбати «Локо» томонига оғиб бораётгандек, тасаввур ўйғонади кишида.

Дарвоқе, мазкур ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Агар ўйинда шу куни мезбон сифатида тўп сурадиган «Локомотив» футболчилари ғалаба қозонишадиган бўлса, улар турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олишади. Дуранг ёки мағлубият эса Миржалол Қосимов шогирдларини чемпионлик сари яқинлаштириши мумкин. Шу маънода бу сафарги «дерби»да кураш навбатдаги 3 очко учун эмас, балки пешқадамлик учун кечади.

Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикаси билан танишинг:

2007 йил
«Қурувчи» – «Локомотив» – 3:1 (1:1). МҲСК стадиони. 5000 томошабин
Ҳакам: Равшан Эрматов – 8,6
Голлар: Илҳом Мўминжонов (16, 0-1), Шавкат Саломов (45+2, 1-1), Яннис Мандзукас (51, 2-1), Р.Ғофуров (80, 3-1)

«Локомотив» – «Қурувчи» – 2:1 (1:0). ТТЙМИ стадиони. 6000 томошабин
Ҳакам: Рустам Саидов – 8,6
Голлар: Сарвар Ибодуллаев (29, 1-0), Илхом Мўминжонов (49, 1-1), Марсель Идиатуллин (60, 2-1)

2008 йил
«Қурувчи» – «Локомотив» – 2:0 (1:0). МҲСК стадиони. 3737 томошабин
Ҳакам: Владислав Цейтлин – 8,4
Голлар: Анвар Солиев (19, 1-0), Сервер Жепаров (90+2 пен., 2-0)

«Локомотив» – «Бунёдкор» – 2:3 (2:1). ТТЙМИ стадиони. 4113 томошабин
Ҳакам: Александр Петров – 8,1
Голлар: Элёр Жаҳонов (12, 1-0), Сервер Жепаров (33, 1-1), Марсель Идиатуллин (44, 2-1), Сервер Жепаров (58, 2-2), Ривалдо (65, 2-3)

2009 йил
«Локомотив» – «Бунёдкор» – 0:2 (0:1). ТТЙМИ стадиони. 3871 томошабин
Ҳакам: Валентин Коваленко – 9,6
Голлар: Жоао Виктор (39, 0-1), Анвар Солиев (48, 0-2)

«Бунёдкор» – «Локомотив» – 2:1 (0:1). ТТЙМИ стадиони. 7895 томошабин
Ҳакам: Рустам Саидов – 8,2
Голлар: Рустам Р.Аъзамов (7, 0-1), Анвар Солиев (62, 1-1), Ривалдо (88-пен., 2-1)

2010 йил
«Локомотив» – «Бунёдкор» – 0:4 (0:0). ТТЙМИ стадиони. 6010 томошабин
Ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6
Голлар: Сервер Жепаров (60, 0-1), Жасур Ҳасанов (64, 0-2), Ривалдо (77, 0-3), Стевица Ристич (90+1, 0-4)

«Бунёдкор» – «Локомотив» – 1:0 (0:0). «Жар» стадиони. 5122 томошабин
Ҳакам: Виктор Серазетдинов – 8,9
Гол: Темур Копадзе (52, 1-0)

2012 йил
«Бунедкор» – «Локомотив» – 1:1 (1:1). «Жар» стадиони, 4365 томошабин
Ҳакам: Бахтиёр Номозов (Тошкент)
Голлар: Дилшод Раҳматуллаев (3, 0-1), Ян Козак (16, 1-1)

«Локомотив» – «Бунёдкор» – 3:1 (0:1). «Локомотив» стадиони, 3812 томошабин
Ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Голлар: Виктор Карпенко (3, 0-1), Акмал Холматов (73, 1-1), Артурас Фоменко (84, 2-1), Артурас Фоменко (88, 3-1).

2013 йил. 4 июль
«Бунёдкор» – «Локомотив» – 1:1 (1:0). «Жар» стадиони, 4152 томошабин
Ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Голлар: Олександр Пишур (45-пен., 1-0), Ф.Тожиев (83-пен., 1-1)
«Бунёдкор»: И.Нестеров, А.Шорахмедов, Х.Каримов, Д.Жўраев (Ф.Мусаев 80), А.Ғофуров, Ж.Иброҳимов, О.Пишур, Л.Тўраев (И.Таран 64), А.Филипосян, Ж.Ҳасанов (С.Рашидов 71), О.Зотеев.
«Локомотив»: П.Бугало, А.Холматов (С.Абдуллаев 75), Ф.Тожиев, Ж.Ҳасанов (И.Нагаев 60), С.Мустафоев (Д.Рахматуллаев 45+1), И.Иномов, И.Тўхтахўжаев, Ш.Шарипов, В.Карпенко, Д.Жабборов, С.Турсунов
Огоҳлантиришлар: А.Ғофуров(48), А.Филипосян(82), Ж.Иброхимов (82), Х.Каримов (90+1) – Ф.Тожиев (45), Д.Рахматуллаев (56), И.Иномов (73)
Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент)
Комиссар: Н.Лутфуллин
Энг яхши ўйинчилар: О.Зотеев – А.Холматов

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:43, 05.08.2013.
Ўқилди: 3977 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.