Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Суперлиганинг 7 клуби ёшлар билан ишлаш бўйича талабни бажаришда етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ профессионал футбол клублари ўз тарбияланувчиларини Лига рўйхатидан ўтказиши шартлиги маълум қилинганди. Ассоциация ва Лига ўзаро келишган ҳолда клуб ва унинг мактаби масаласини тўла тартибга солади.

Клуб профессионал меҳнат шартномаларини Лига рўйхатидан ўтказиши учун саккиз ёш тоифасининг ҳар бирида энг камида 25 нафардан тарбияланувчига эга бўлиши лозим. Болалар футболини ривожлантириш лойиҳаси асосида Суперлига клублари MyLeague платформасига ўн ёш тоифаси бўйича (2007—2016) тарбияланувчиларини киритишни бошлади. Эндиликда Лига томонидан тасдиқланган ҳар бир тарбияланувчи профилида электрон футболчи паспорти ва унда футболчининг FIFA ID рақами акс этмоқда.

Ҳозирга қадар «Нефтчи» (183), «Қўқон-1912» (175 нафар), «ОКМК» (275), «Пахтакор» (254), «Бунёдкор» (241), «Насаф» (196) ва «Қизилқум» (161) клублари мазкур талабни бажаришда етакчилик қилмоқда. Қавс ичида Лига томонидан тасдиқланган тарбияланувчилар рўйхати кўрсатиб ўтилган. Улар ёш футболчиларни FIFA талаб қилган кўринишда рўйхатдан ўтказишда давом этмоқда. Шундан келиб чиқиб, юқоридаги рақамлар ошишда давом этади.

Эндиликда мазкур клублар 2026-йилги мавсум учун профессионал футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Қолган клублар эса бунинг учун фаоллашиши талаб этилади.

Айнан қайси ёш футболчи Лига рўйхатидан ўтказилганлигини e-pfl.uz ҳаволаси орқали текшириб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун ҳаваскор футболчилар бўлимига кириш ва футболчининг исм-шарифи ёки аниқ туғилган санаси орқали излаш кифоя.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:13, 08.01.2026.
Ўқилди: 1660 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик