Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Пўлатхўжа Холдорхонoв: “Худо хоҳласа, «Андижон»га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум учун жиддий вазифалар сари курашишни кўзлаган «Андижон» шу ниятда таркибини кучайтириб бормоқда.

Айнан ушбу мақсадда таклиф қилинган футболчилардан бири Пўлатхўжа Холдорхонoв бўлиб, 22 ёшли ҳужумчи куни кеча жамоамиз билан шартнома имзолади ва иқтидорли ҳужумчи клуб матбуот хизмати саволларига жавоб қайтарди.

— Пўлатхўжа, сизни «Андижон» аъзосига айланганингиз билан муборакбод этаман. Шартнома имзоланди ва энди бу борада нималарни айта оласиз?

— «Андижон» жамоасини ва жонкуяр мухлисларини ҳурмат қиламан ва мен бу жамоа аъзоси бўлганимдан хурсандман.

— Ушбу вариантдан кўнглингиз тўлдими?

— Мен ҳар қандай чақирувга тайёр эдим. Лекин вариантлар орасида «Андижон» клуби менга кўпроқ ёқди. Сабаби — ашаддий мухлислар ва тажрибали мураббий.

— «Шўртан» сафида тўпурарлик маҳоратингизни кўрсата олдингиз. Янги мавсумда янада ўзгача иштиёқ сизда сезиляпти. Бу ҳақида нима дея оласиз?

— «Шўртан» жамоасига тез мослашиб кетдим ва мен у ерда ўзимни оптимал формамга чиқа олмадим. Энди-энди оптимал формамга чиқаётган пайтимда чемпионат тугаб қолди. «Андижон» катта жамоа ва бу ерда масъулият ҳам кўпроқ, айниқса, ишқибозлар олдида. Худо хоҳласа, тез мослашиб кетаман, деб ўйлайман. Сабаби бизда ҳали икки ой вақт бор ва барча билан бир-биримизни тезроқ тушуниб кетамиз, деб умид қиламан.

— Охирги марта «Пахтакор» билан чемпионликка эришгандингиз. Яна медалларни соғиндингизми?

— Албатта, мен ёшлигимда кўплаб мусобақаларда чемпионликни қўлга киритганман ва ёш бўлишимга қарамасдан Осиё чемпиони, Ўзбекистон чемпиони бўлиш насиб қилган. Худо хоҳласа, «Андижон»га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим.

— «Андижон»даги ўзгаришларни кўриб турибсиз ва бу борадаги муносабатингиз бизга қизиқ…

— Бу жуда ҳам қувонарли ва менга фақат мотивация беряпти. Айниқса, 2026-йилни Андижон вилояти ҳокими айтганидек, Андижонда футбол йили қиламиз, деганлари ажойиб. Мухлислар ҳам йилдан-йилга кучайиб бораётганлиги мени қувонтиради.

— Ушбу таклифни танлашингизда сизга асосий туртки бўлган жиҳат нимадан иборат бўлди?

— Ушбу таклифни қабул қилишимга асосий турткилардан бири бу тажрибали мураббий ва чемпионликка бўлган интилиш. Шунингдек, албатта, «Ultras Burgut». Мен «Бобур арена»да уларнинг қўллаб-қувватлашларини сабрсизлик билан кутиб қоламан ва ўйлайманки, мухлисларни ва жамоани ўзимнинг голларим билан хурсанд қиламан. Олға «Андижон», олға «Ultras Burgut».

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 18:35, 08.01.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4557]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [3946]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2603]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2121]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2026]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2021]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1664]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1567]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1469]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.