Кириш Регистрация

Отабек Боймуродов — «Сурхон» футболчиси

Баҳо:
+ | -

«Сурхон» таркибини ёш ва иқтидорли футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда. Футбол клуби 22 ёшли дарвозабон Отабек Боймуродов билан шартнома имзолади.

Отабек U-20 Осиё чемпиони ҳамда 2023 йилда юртимизда бўлиб ўтган турнирнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланади. Қитъа биринчилигидаги муваффақиятли иштирок унга Аргентинада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш имконини берди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1/8 финал босқичигача етиб борди.

Шунингдек, Боймуродов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлган.

Клуб миқёсида Отабек «Пахтакор» ва «Бухоро» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 20:52, 08.01.2026.
Ўқилди: 1157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик