Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўртоқлик учрашуви: Иордания U-16 - Ўзбекистон U-16 - 0:3

Баҳо:
+ | -

Гулнора Аъзамова бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси Иордания U-16 қизлар терма жамоаси устидан йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун 2 август куни Иорданияга жўнаб кетгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Иорданиядаги йиғин давомида Гулнора Аъзамова бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмир қизлар 4 ва 7 июнь кунлари мезбон - Иордания ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди. Ушбу ўртоқлик учрашувларининг биринчиси, 4 август, якшанба куни бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси иорданиялик рақибаларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ўзбекистонлик ўсмир қизларнинг голларига Нилюфар Қудратова (2та) ҳамда Дилдора Нозимовалар муаллифлик қилишди.

Ўзбекистон ҳамда Иордания ўсмирлари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 7 август куни бўлиб ўтади. Маълумот ўрнида, Гулнора Аъзамова бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Иорданиядаги йиғини 9 август кунигача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси шу йилнинг 26 сентябрь - 6 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қиладиган U-16 Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида иштирок этади. Қайд этиш лозим, мазкур Осиё чемпионатида кучли учликдан ўрин олган терма жамоалар 2014 йили Коста Рикада бўлиб ўтадиган U-17 Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Ўртоқлик учрашуви. Амман, Иордания.
4 август.
Иордания U-16 - Ўзбекистон U-16 - 0:3
Голлар: Нилуфар Қудратова (2та), Дилдора Нозимова
Ўзбекистон U-16: Лайло Тиловова, Анзиля Ермакова, Шоҳида Тожиддинова, Мафтуна Шойимова, Дилноза Бектемирова, Дарина Федосенко, Дилдора Нозимова, Севара Нормуродова, Ситора Нормуродова, Умида Зоирова, Нилуфар Қудратова
Заҳирадан майдонга тушганлар: Солиҳа Ҳусниддинова, Шодия Тошева, Соҳимбжамол Раджабова, Шоира Култураева, Файёза Самандарова.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:19, 05.08.2013.
Ўқилди: 6829 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик