Кириш Регистрация

Иньиго Мартинес: "Барселона"даги ўтган мавсум фаолиятимдаги энг яхшиси бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" марказий ҳимоячиси Иньиго Мартинес ўтган мавсумни фаолиятидаги энг яхшиси деб ҳисоблашини тан олди.

Тажрибали испаниялик Ханс-Дитер Фликнинг 2024/25-йилги кампаниядаги қурилишларида асосий фигурага айланди. "Кўк-анорранглилар" ички майдонда барча совринларни қўлга киритишди, Чемпионлар Лигасида эса яримфиналгача етиб келишди. Ёзда Мартинес Саудия Арабистонига кўчиб ўтди.

"Ўтган мавсум профессионал фаолиятимдаги энг яхшиси бўлди. Мен у билан яшадим, ундан завқ олдим, совринлар ютдим ва "Барса"да ўзим хоҳлаган нарсани ҳис қилдим", - дея футболчининг сўзларини келтиради испан ОАВ.

Иньиго Мартинес икки йил давомида Каталония грандининг рангларини ҳимоя қилди.

Киритилди: 07:47, 09.01.2026.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.