Якшанба куни "Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"га қарши баҳс олиб боради.
"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик пенальтилар серияси мавзудаги саволга жавоб берди.
- Пенальти тепишни машқ қилдингизми?
- Футболчилар машғулотларда доим пенальти тепишади. Бу нормал ҳолат," - деди Флик матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги ярим финалида "Барселона" "Атлетик"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.













