Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

Англия кубоги ғолиби «Кристал Пэлас» 6-дивизион клубига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди

Баҳо:
+ | -

Англия кубогининг 3-босқичи доирасида олтинчи инглиз дивизионида иштирок этувчи «Маклсфилд Таун» ҳамда амалдаги кубок соҳиби «Кристал Пэлас» ўртасидаги учрашув якунланди. Беллашув Англиянинг Маклсфилд шаҳрида жойлашган «Мосс Роуз» стадионида бўлиб ўтди. Майдон эгалари 2:1 ҳисобида сенсацион ғалабага эришди.

Учрашувдаги ҳисоб 43-дақиқада «Маклсфилд Таун» ярим ҳимоячиси Пол Доусон томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Исаак Бакли-Риккетс мезбонлар устунлигини икки голга етказди.

Учрашув сўнгги дақиқаларида, 90-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Йереми Пино битта гол билан жавоб қайтарди, бироқ бу «Кристал Пэлас»ни мағлубиятдан қутқара олмади.

Қайд этиш жоиз, бу 1909 йилдан бери илк бор нон-лига (5-дивизион ва ундан паст) клуби Англия Кубоги соҳиби бўлган жамоани мусобақадан чиқариб юборган ҳолат сифатида тарихга кирди.

Англия кубоги, 3-босқич
10 январь 2026 йил, шанба. Маклсфилд, «Мосс Роуз»
Маклсфилд Таун — Кристал Пэлас — 2:1
Голлар: 1:0 — Пол Доусон (43), 2:0 — Исаак Бакли-Риккетс (60), 2:1 — Йереми Пино (90)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:04, 10.01.2026.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик