Кириш Регистрация
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд 1-0 Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт 7-2 Ливан
31/01 17:00 Индонезия 1-1 Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон 3-2 Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо 1-0 Жирона
31/01 19:00 Пиза 1-3 Сассуоло
31/01 20:00 Лидс 0-4 Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон 0-2 Борнмут
31/01 20:00 Брайтон 1-1 Эвертон
31/01 20:15 Осасуна 2-2 Вильярреал
31/01 22:00 Наполи 2-1 Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

“Арсенал” “Ньюкасл” футболчисини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Ньюкасл Юнайтед”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Валентино Ливраментога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Микель Артета жамоаси 23 ёшли футболчини 2026-йилнинг ёзида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбага кўра, “канонирлар” Ливраменто учун курашда “Манчестер Сити” билан рақобатга дуч келиши мумкин. Қайд этилишича, “шаҳарликлар” инглиз футболчисига узоқ вақтдан бери қизиқиш билдириб келади. Ўтган мавсумда “Ньюкасл” ҳимоячини бошқа клубга сотиш учун камида 60 миллион фунт стерлинг (69 миллион евро) сўраган.

“Ньюкасл” раҳбарияти эса футболчини жамоада сақлаб қолиш учун уни энг юқори маош олувчи футболчилардан бирига айлантиришни режалаштирмоқда. Клуб Ливраментога олти йиллик янги шартнома таклиф этмоқчи. Ҳозирда жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчиси — йиллик даромади қарийб 10 миллион еврога тенг бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимараеш ҳисобланади.

Маълумот учун, жорий мавсумда Ливраменто “Ньюкасл” сафида жами 18 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра, Валентинонинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:54, 11.01.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.