Россия премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда Москванинг «Локомотив» клуби ўз уйида «Краснодар»ни қабул қилиб ғалаба қозонди.
Аҳамиятли томони, учрашувда москваликлар томонидан киритилган голга Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов киритди. Самедов томонидан етказиб берилган тўпни Виталий чап қанотдан ҳужумга қўшилган ҳолда ҳисобни очганди. Фелипе Кайседо ва Ян Дюрицанинг голларига Жоаозиньо бир гол билан жавоб берди.
Россия премьер-лигаси
4-тур
ЛОКОМОТИВ – КРАСНОДАР 3:1 (1:0)
Голлар: Виталий Денисов (41), Кайседо (83), Дюрица (88) – Жоаозиньо (59, пенальти).
Локомотив: Абаев, Шишкин, Чорлука, Дюрица, Виталий Денисов, Тигорев, Тарасов, Самедов, Майкон (Обинна, 84), Ткачев (Кайседо, 73), Н′Дойе.
Краснодар: Фильцов, Смольников, Енджейчик, Мартинович, В.Калешин, Газинский (Мамаев, 86), Перейра (Тубич, 46), Марсиу (Дринчич, 65), Петров, Жоаозиньо, Вандерсон.
Огоҳлантиришлар: Мартинович (10), Тигорев (69), Вандерсон (70).
Четлатиш: Енджейчик (44, Краснодар).