Англия кубогининг 3-раундидан ўрин олган "Портсмут" - "Арсенал" учрашуви якунига етди. Учрашув меҳмонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Баҳсда ҳисобни мезбонлар ҳужумчиси Колби Бишоп учинчи дақиқада очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, "Портсмут" ярим ҳимоячиси Андре Доззелл тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди. 25-дақиқада Габриэль Мартинелли лондонликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим охирида 43-дақиқада вингер 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Габриэль Мартинелли дубль қайд этган бўлса, 72-дақиқада бразилиялик футболчи хет-трикка эришди.
"Арсенал" ушбу учрашувдан сўнг Англия кубогининг кейинги босқичига йўл олди.
Англия кубоги. 3-раунд
11 январь, 19:00
Портсмут - Арсенал - 1:4
Голлар: 1:0' Бишоп - 3, 1:1' Доззел - 8 (автогол), 1:2' Мартинелли - 25, 1:3' Мартинелли - 51, 1:4' Мартинелли 72.













